BARKAMOL AVLODNI TARBIYALASHDA OILA-MAHALLA-TA’LIM MUASSASASI HAMKORLIGI O`Z NATIJASINI BERMOQDA

      Oila haqida gapirar ekanmiz, avvalambor oila hayotning abadiyligini, avlodlarning davomiyligi ta’minlaydigan muqaddas urf-odatlarimizni saqlaydigan, shu bilan birga, kelajak nasllar qanday inson bo’lib yetishishiga bevosita ta’sir ko’rsatadigan tarbiyachi ekanini tan olishimiz darkor.

Islom Karimov

O`zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2012-yil 19-iyundagi “Barkamol avlodni tarbiyalashda oila instituti va fuqarolarning o`zini o`zi boshqarish organlarining ta’lim muassasalari bilan hamkorligini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari to`g`risida”gi 175-sonli qarori bilan “Oila-mahalla-ta’lim muassasasi” hamkorlik mexanizmini kuchaytirish bo`yicha chora-tadbirlar majmuasi tasdiqlandi hamda Xalq ta’limi vazirligi huzurida “Oila-mahalla-ta’lim muassasasi” hamkorligi Jamoat kengashining faoliyati yo`lga qo`yildi.

            O`zbekiston Respublikasi Prezidenti Islom Karimov ta’kidlaganidek, barkamol avlodni shakllantirishning muhim shartlari:

            birinchidan, yosh avlodga o`zligimiz, muqaddas an’analarimizni anglash tuyg`ularini, xalqimizning ko`p asrlar davomida shakllangan ezgu fazilatlarni, jamiyat oldida turgan oliy maqsad va vazifalarni singdirish;

ikkinchidan, jamiyatimizda bugungi kunda mavjud bo`lgan hurfikrlilikka tayangan holda yoshlarni xalqimiz  va davlatimiz chorlaydigan yagona g`oya – milliy mafkuraga sadoqat ruhida tarbiyalash;

uchinchidan, yoshlarni O`zbekistonga munosib voris bo`la oladigan baynalmilalchilik ruhida tarbiyalash;

to`rtinchidan, yosh avlodni ulug` ajdodlarimizning munosib vorislari ekanliklari, ayni vaqtda jahon va zamonning umumbashariy yutuqlarini egallash ruhida tarbiyalashdan iboratdir.

 

Ta’lim-tarbiya sohasidagi islohatlar davlatimiz rahbari ta’kidlab o`tganidek:

birinchidan, ijtimoiy-siyosiy iqlimga ijobiy ta’sir ko`rsatishi;

ikkinchidan, insonning hayotida o`z o`rnini topishiga;

uchinchidan, jamiyatda mustaqil fikrlovchi erkin shaxsni shakllantirishga;

to`rtinchidan, insondagi mavjud salohiyatni to`la ro`yobga chiqarishga;

beshinchidan, umumiy va maxsus bilimlarga, zamonaviy dunyoqarashga ega bo`lgan ongli, tafakkuri tiniq, milliy va umuminsoniy qadriyatlarga sodiq, kuchli fuqarolik jamiyatni barpo etadigan komil insonlarni tarbiyalashga qaratilgan.

 

 

Қувасой шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методиктаъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги

15-умумий ўрта таълим мактабининг       - сонли

БУЙРУҒИ

2016 йил 4  январь                                                                                Найман  қишлоғи

Баркамол авлодни тарбиялашда  оила институти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида

Жисмонан соғлом, маънавий етук ва ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни тарбиялашда оила институти, ота-оналар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июлдаги 175-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида

БУЮРАМАН:

1.     Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июлдаги 175-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.

2.    Мактаб хузуридаги “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги Жамоат Кенгаши

1-иловага мувофиқ, “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлик механизмини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар мажмуаси 2-иловага мувофиқ тасдиклансин.

3.    Жамоат Кенгашига қуйидаги муҳим вазифаларни амалга ошириши маълумот учун қабул қилинсин:

-          оила, умумтаълим мактаби ва маҳалла ҳамкорлигининг самарадорлиги ва натижавийлигини таъминлаш;

-          оила, маҳалла, таълим муассасалари хамкорлигини янада кучайтиришга доир услубий асосларни яратишни ташкил этиш;

-          ота-оналарнинг фарзандлар тарбиясидаги ўрни, мажбурияти, масъулияти ва фарзандлар билан ўзаро муносабатларини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;

-          мактабда таълим-тарбия сифатини ўрганиш ва янада такомиллаштиришга оид тадбирларни амалга ошириш;

-          қонунчилик талабларидан келиб чиқиб мактабнинг яқин ҳудудида алкаголли ва тамаки маҳсулотлари сотилишига йўл қўймаслик бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш;

-     таълим тизимидаги ислоҳотлар ҳақида ота-оналар ва кенг жамоатчиликнинг узвий маълумотга эга бўлишларини таъминлаш;

-     ўкувчи-ёшларнинг зарарли одатлар йўлига киришига сабаб бўлаётган омилларга қарши манзилли профилактик тадбирларни амалга ошириш;

-          таълим-тарбия жараёнини ҳамда ушбу соҳага оид норматив-ҳуқуқий хужжатларни такомиллашгириш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва белгиланган тартибда шаҳар Жамоат Кенгашига такдим этиш;

-            мактабда хамкор ташкилот ва муассасалар билан ҳамкорликда “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлик механизмини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар мажмуасида белгиланган вазифаларнинг тўлиқ, сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, унинг ижроси тўғрисидаги маълумотларни йиғилишларда муҳокама қилиб бориш;

-         амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотларни шаҳар ХТМФМТТЭБнинг таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва ўқувчилар маънавий-ахлоқий тарбиялаш шўъбасига жорий йил июль ойидан бошлаб ҳар чорак охирги ойининг 20 санасига қадар тақдим этиб бориш.

4.    Ушбу буйруқ ижросининг назоратини ўз зиммамда қолдираман.

мактаби директори:                                     А.Бутабаев.

 

15-умумий ўрта таълим мактабининг 2016 йил   4 январь кунги       -сонли буйруғига 2-илова

 

Қувасой шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва  ташкил этиш бўлими тасаррфидаги 15-умумий ўрта таълим мактаби  хузуридаги “Оила-махалла-таълим муассасаси” хамкорлик

Жамоат кенгашининг иш

                                                                              Р Е Ж А С И

 

Бажариладиган ишлар

Ижро этиш

Муддати

Масьуллар

1

Мактабда “Ота-оналар университети” ва “Оила, махалла, мактаб хамкорлик маркази” фаолиятини мунтазам олиб бориш ва наъмунали йўлга қўйиш.

Мунтазам

Мактаб, шаҳар ХТМФМТТЭБ, МФЙ ва шаҳар касб-хунар коллежлари билан

xамкорликда

2

Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари     ҳузуридаги ёшлар билан ишлаш комиссияларининг  мактаб билан хамкорликда фаолиятини йўлга қўйиш.

2016 йил

Февраль

 

Мактаб,  шаҳар ХТМФМТТЭБ ва МФЙ билан хамкорликда

3

Дарс вақтида мактабга бормасдан бемақсад юрган масжидларга қатнаётган, бозорларда турли юмушлар ҳамда жамоат траспортларида чипта сотиш билан шуғулланаётган ўқувчиларни аниқлаш ва уларни ўқишга қайтариш мақсадида “Уқувчи” рейдларини хафта давомида мунтазам ўтказиш ва ахволи бўйича кенгаш йиғилишида муҳокама этиш.

2016 йил  доимий

Мактаб, шаҳар ХТМФМТТЭБ, участка нозири, МФЙ билан ҳамкорликда

4

Уқувчи ёшлар ўртасида турли миллий менталитетимизга зид бўлган салбий холатларнинг олдини олиш ва профилактик   тадбирларни хамкорликда ўтказиш.

Мунтазам

Мактаб, шаҳар ХТМФМТТЭБ, участка нозири, МФЙ билан ҳамкорликда

5

Таълим муассасаларида ўқувчи-ёшларнинг бўш     вақтларини мазмунли ташкил этиш ва уларнинг қизиқишлари бўйича касб-ҳунарга тўғри  йўналтириш

Хар ўқув йилининг май ойида

Мунтазам

Қувасой шаҳар ХТМФМТТЭБ, ўрта

махсус касб-хунар коллежлари, “Камолот” ЁИХ хамкорликда

Тузди:          У.Қадирова.  ММИБДЎ